Мактабларда янги ўқув йили қачон бошланиши маълум қилинди

12:03 30 Июль 2018 Жамият
2890 0

Ўқишнинг биринчи куни ўзгаришсиз қолди. Таълим масканларида ўқиш анъанавий тарзда — 2 сентябрда бошланади.

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “Ёшлар” телеканалининг “Давр” ахборот дастури мухбири билан бўлган суҳбатда айтиб ўтди.

Шунингдек, вазир жамиятдаги ўқитувчилар обрўсини ошириш, уларнинг ойлик маошлари оширилиши, мактаблардаги ноқонуний пул йиғимлари ва мактаб формаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Шерзод Шерматов ҳозирги ахборот технологиялари даврида миш-мишлар тез тарқаладиган бўлиб қолганини таъкидлаган ҳолда, “мактаб эртароқ бошланади” деган гап-сўзлар ўринсизлигини маълум қилди.

“Мактаб ҳар йили қанақа бошланган бўлса, шу вақтда бошланади”, - деб таъкидлади Халқ таълими вазири.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ижтимоий тармоқларда бу йил мактабларда ўқиш август ойининг бошида бошланади, январь ойида эса ўқувчиларга бир ойлик таътил берилар экан, деган хабарлар тарқалган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019