Мактабларда ўзбек тилидаги таълимнинг сифати ва нуфузини оширишга жиддий эътибор қаратилади

15:03 01 Август 2019 Жамият
169 0

Халқ таълими вазирлигида миллий ўзбек мактабининг сифати ва нуфузини ошириш бўйича ишчи гуруҳининг илк йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди ХТВ матбуот хизмати.

Йиғилиш кеча Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳридаги яхшироқ натижаларга эришган асосан ўзбек тилида дарс бериладиган мактаблар директорлари иштирок этди.

Учрашувда иштирокчилар томонидан миллий ўзбек мактабининг сифати ва нуфузини ошириш масалалари кўриб чиқилди. Мазкур мактабларда қандай қилиб таълим сифати оширилганлиги ва ота-оналар ўртасида талаб юқори бўлишига эришилганлиги бўйича фикр алмашилди.

Мактаб директорлари ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, тажрибали ҳамда юқори малакали педагогларни рағбатлантириш тизимини қайта кўриб чиқиш кераклиги таклифини берди.

Бундан ташқари, мактабда баъзи фанларни чуқурлаштириб ўқитиш ва 10-11-синфларда ўқувчи қизиқишига қараб фанларни танлаш имкониятини берадиган тизимни жорий этиш таклиф этилди.

Учрашув давомида иштирокчилар билан биргаликда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, мактабларда таълим сифатини ошириш бўйича ишчи гуруҳ мунтазам равишда йиғилиш ўтказади. Таълимга оид муаммо ҳамда тизимни ривожлантиришга қаратилган таклифларни кўриб чиқади.

Халқ таълими вазирлиги давлат тилида дарс бериладиган мактабларни янада ривожлантириш бўйича жамоатчилик таклифларини ҳам кўриб чиқишга тайёр. Ўз таклифларингизни қуйидаги ҳавола орқали юборишингиз мумкин: 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019