Мактабларда баҳорги таътил қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди

11:58 13 Март 2019 Жамият
357 0

Архив фото

Умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 2019 йил 21 мартдан бошланиб 27 март куни якунланади, деб хабар берди ХТВ ахборот хизмати.  Жорий йилнинг 28 март куни IV чоракнинг биринчи куни ҳисобланади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилади.

Жумладан, таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун спорт секциялари ва “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгараклар ўқувчилар ихтиёрида бўлади. Шунингдек, жорий йилнинг 23-26 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ташкил этилади.

Қолаверса, 5-8-синф ўқувчилари ўртасида фанлар бўйича билимлар беллашувининг туман (шаҳар) босқичи, 9-11-синф ўқувчилари ўртасидаги фан олимпиадаларининг 3-босқичи ўтказилади ҳамда “Биз буюк Ватан фарзандларимиз” шиори остида таълим муассасаларининг бошланғич ва юқори синф ўқувчилари ўртасида “Болажонлар спорт жамоалари”, “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақаларининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилади.

Барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, интеллектуал мусобақа ва кўргазмалар ташкил этилади.

Шунингдек, республикамиздаги барча ахборот-ресурс марказлари таътил кунларида ўқувчилар учун мунтазир бўлиб, бу ерда турли мавзуларда тадбирлар, мутолаа ва китобхонлик маданиятини ошишида хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019