Мактабларда анъанавий ўқишга рухсат бериш учун ҳали эрта эмасми? — депутат

10:23 26 Август 2020 Сиёсат
376 0

Коронавируснинг болалар саломатлиги билан боғлиқ зарарлари ва оқибатлари ҳақидаги айрим маълумотларга кўзим тушиб, шу савол пайдо бўлди

Яъни, кузатувларга кўра:

Коронавирусдан сўнг болаларда бош оғриғи, йўтал ва ҳазм қилиш аъзолари фаолиятидаги бузилишлар сақланиб қолади

Болалар коронавирус олдида аввал ўйлагандан кўра кўпроқ заифроқ бўлиб чиқди — уларнинг кўпчилигида ҳатто тузалгандан кейин ҳам салбий асоратлари сақланиб қолади. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.

Америкалик шифокорлар COVID-19 дан сўнг болаларда бош оғриғи, йўтал ва ҳазм қилиш аъзолари фаолиятидаги бузилишлар сақланиб қолишини кўпроқ қайд эта бошлади. Шунга қарамай, уларнинг аксарияти вирусни енгил шаклда ўтказиши тасдиқланган.

Болаларда мультисистемали яллиғланувчи синдром деб аталувчи асорат энг кўп учрайди. Таъкидланишича, АҚШда 9 июлдан буён касалликни юқтирган болалар сони икки баравар кўпайган.

Коронавирусга чалинган кўпгина болаларда Кавасаки касаллигини эслатувчи кўплаб яллиғланишлар қайд этилган. Кейинроқ COVID-19 фонида болаларда ҳалокатли гиперситокинемия — организм тўқималари шикастланишига олиб келувчи назорат қилиб бўлмайдиган яллиғланиш ривожланиши мумкинлиги ҳам исботланган.

Умид Жабборов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?