Мактаблар коронавирус ўчоғига айланмайди. Мутахассис изоҳи

17:58 10 Август 2020 Дунё
734 0

Архив сурат

Мактаблар коронавирус ўчоғига айланмайди. Худди шундай фикрларни Россиянинг «Лидер-Тиббиёт» тиббий маркази бош шифокори Евгений Тимаков илгари сурмоқда.

Унинг сўзларига кўра, болаларда Covid-19ни юқтириш даражаси катталарникига қараганда камроқ кўрсаткични ташкил этади. Ваҳоланки, янги инфекцияга чалинганларнинг атиги 5-7 фоизи 18 ёшгача бўлганлар орасида қайд этилмоқда.

Болалар коронавирусни, масалан, оилада, узоқ вақт ва яқин алоқада бўлгандагина юқтириб олишади. Боз устига, Covid-19 инфекцияси тасдиқланган инсоннинг мактабга келиши ҳам коронавируснинг фаол тарқалишига олиб келмайди. Чунки таълим муассасаларида ижтимоий масофа чоралари кўрилади.

«Агар эҳтиёт чоралари кўрилса, коронавирус мактаб ўқувчилари учун хавфли бўлмайди», дейди Тимаков.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?