Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

10:21 19 Декабрь 2018 Жамият
527 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Қарор билан Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби белгиланди.

Шунга кўра, Жамғарма маблағлари:

мактабгача таълим муассасаларини белгиланган тартибда қурилишларнинг манзилли рўйхатига киритиб, уларнинг тармоғини кенгайтиришга;
мактабгача таълим тизими ходимларини моддий рағбатлантиришга;
юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни, шунингдек, хорижда фаолият юритаётган ватандошларимизни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Вазирликка ишлаш учун жалб қилишга;
таълим-тарбия жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологияларини жорий этишга, шунингдек Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа тадбирларга сарфланади.
Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши томонидан амалга оширилади.

Вазирликнинг Молиявий-иқтисодий ривожлантиришни режалаштириш бошқармаси Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Вазирликнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.

Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши бўйича назорат Молия вазирлигининг давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019