Мактабгача таълим вазирлиги эътиборига: Қўнғироқ бўлди, аёл киши...

16:50 03 Апрель 2018 Жамият
1635 0
Фото: farzand.uz

Блогер Хушнудбек Худойбердиев “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги Maslahat.uz гуруҳига қуйидаги мазмунда хабар жойлади. У ҳақиқатан ҳам долзарб аҳамиятга эга. Ушбу масалани Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги эътиборига ҳавола этамиз. Умид қиламизки, вазирлик мазкур масалага оқилона ёндашади ва кўплаб юртдошларимизни хурсанд этадиган ечим топа олади...

“Мен ёлғиз онаман. Фарзандим 2 ёшга тўлди. Энди ишга чиқишим керак, чунки ишхонам декрет пули тўлашни тўхтатди. Лекин боғчалар 3 ёшдан қабул қиламиз, 2 яшар болани олмаймиз, деяпти. Агар боламга қарасам, қандай кун кўраман? Агар ишга чиқсам, ҳеч кимим йўқ, боламга ким қарайди? Бунақа вазиятда нима қилай, илтимос, маслаҳат беринг"

Баъзан шундай саволлар бўладики, қандай маслаҳат беришни ҳам билмайсан киши. Мутасадди ташкилотлар қарор қабул қилаётганда сал мантиқни ҳам қўшишса ёмон бўлмасди.

Боғчага болаларни 3 ёшдан қабул қилишни Халқ таълими вазирлиги белгилаганди. Энди вазият ўзгарди, Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Боз устига раҳбари аёл киши. У. Иноятов балки аёлларнинг дардини ҳис қила олмагандир, ҳеч бўлмаса Агрепина Шин шу масалада аёлларимизнинг муаммосини ҳал қилиб берса яхши бўларди.

Ортиқча харажат, бюджетни иқтисод қилиш каби шаблонный жиҳатларни бир четга суриб, шунчаки оддий инсон сифатида масалани ўйлаб кўришса, деган умидим йўқ эмас.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар