Мактабгача таълим тизимидаги масъулиятсизлик. Бюджетдан ажратилган 84,6 млрд сўм нега ўзлаштирилмаган?

02:23 16 Ноябрь 2018 Жамият
748 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, партия фаоллари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетининг 2018 йилнинг тўққиз ойлигидаги ижроси ҳамда 2019-2021 йилларга мўлжалланган Бюджетнома лойиҳаси кўриб чиқилди.

Йиғилишда дастлаб фракция аъзолари Давлат бюджетининг ижросини атрофлича муҳокама этдилар. Унда социал-демократик ғояларга таянган ҳолда, асосий эътибор ижтимоий соҳаларда амалга оширилган ишларга қаратилди.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 30,01 трлн. сўм режалаштирилиб, ҳақиқатда 28, 89 трлн. сўм ёки умумий харажатларнинг 53,4 фоизи миқдорида маблағ сарфланди. Бу харажатлар ЯИМга нисбатан 11,8 фоизни ташкил этади. Хусусан, ижтимоий харажатларнинг асосий қисмини ёки 47,2 фоизини ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан ажратилган 13, 63 трлн. сўм маблағларнинг мақсадли ишлатилишига депутатлар томонидан жиддий эътибор қаратилди. Боиси, ҳисобот даврида ушбу маблағларнинг тўлиқ ўзлаштирилиши таъминланмаган. Жумладан, мактабгача таълим муассасаларига марказлашган тартибда мебель ва бошқа жиҳозлар сотиб олиш харажатлари, ўқув қўлланмалар ва дидактик материаллар харид қилиш, умумтаълим муассасаларини дарсликлар билан таъминлаш, кам таъминланган оилалардан бўлган болаларга қишки кийимларни харид қилиш учун ажратилган жами 84,6 млрд. сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилмагани фракция аъзолари томонидан ушбу соҳалар ривожига бўлган масъулиятсизлик, дея баҳоланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019