Мактабгача таълим соҳасида хайрия фаолияти учун солиқ имтиёзлари жорий этилди

11:11 09 Октябр 2019 Жамият
150 0

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги қарори билан давлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳомийлик шаклида хайрия фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун солиқ имтиёзлари белгиланди. Ушбу турдаги давлат - хусусий шериклик шартномаси камида бир йил муддатга тузилади ва танланган МТТга мунтазам равишда хайрия ёрдамини кўрсатишни кўзда тутади.

— Бугунги кунда мактабгача таълим соҳаси катта сармояларни талаб этади, — деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин. — Вазирлигимиз томонидан бюджет маблағлари янги мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, эски биноларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш, болаларни ўйинчоқлар ва ўқув материаллари билан таъминлаш сингари энг долзарб масалаларни ҳал этишга йўналтирилмоқда. Бироқ бугунги тезкор замонда барча масалаларни бу билан ҳал этиб бўлмайди, шу сабабдан соҳада янги тамойиллар жорий этилмоқда. МТВ хайриячилар маблағлари ҳисобидан алоҳида эҳтиёжга муҳтож болалар учун реабилитация марказлари ва аралаш гуруҳларга эга инклюзив МТТ сингари ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни амалга оширяпти. Умид қиламизки, солиқ имтиёзларнинг тақдим этилиши Ўзбекистонда хайрия фаолиятини янада кенгайтириш учун катта рағбат бўлади. Солиқ имтиёзларидан ташқари, хайрия ташкилоти ходимларига фарзандларини ўзлари ҳомийлик қиладиган МТТга йўналтиришда устунлик тақдим этилади. Ёрдам пуллик бўлиши шарт эмас: ҳомийлик остидаги мактабгача ташкилотга мол-мулк беришингиз, унинг учун ишларни бажаришингиз, хизматлар кўрсатишингиз мумкин.

2019 йил 3 октябрдан бошлаб давлат МТТга ҳомийлик шаклида хайрия фаолиятини амалга оширадиган хайриячилар қуйидаги солиқ имтиёзларига эга бўладилар:

  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар чиқариб ташланади;
  • товарларни (ишларни, хизматларни) текин бериш ҚҚС ва ЯСТга тортилмайди;
  • товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст нархда сотишда амалдаги сотиш нархидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС ҳисобга олинади.

Хайриячи хайр-эҳсон қилиш мақсади ва тартибини ўзи белгилайди. Ҳомийлик остидаги мактабгача таълим ташкилоти олинган маблағларнинг ҳисобини юритиши ва хусусий шерикга пул ва мулкдан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот юритиши шарт.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019