Мактаб қозонхонасини 15 минг долларга пулламоқчи бўлганлар ушланди

14:30 15 Февраль 2019 Жамият
352 0

Мактабга тегишли бўлган қозонхонани 15 минг доллар эвазига расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди, деб ёзади ЎзА.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда Қува тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мактабга тегишли бўлган қозонхонани 15 минг доллар эвазига расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Қува туманидаги “Иссиқлик манбаи” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Р.С тадбиркорлик фаолиятини юритиб, пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлган М.Т га 60-умумтаълим мактаби ҳудудидаги, унинг балансида бўлган қозонхонани расмийлаштириб беришни ваъда қилди.

У ўзига тегишли чойхонада аризачидан 15 минг АҚШ долларини олган вақтда далилий ашё билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.С га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019