Мактаб ҳудудида отишма содир этилди

12:02 12 Сентябр 2018 Дунё
934 0
Фото: РИА Новости

АҚШнинг Невада штати Норт-Лас-Вегас шаҳридаги мактаб ҳудудида отишма рўй бериши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Las Vegas Review-Journal хабар тарқатди. Маҳаллий полиция раҳбари Жастин Робертснинг айтишича, отишма овозлари бейсбол майдони яқинида эшитилган.

Қайд этилишича, яраланган 18 ёшли ўсмир шифокорлар келгунига қадар тирик бўлган. Бироқ у шифохонада жон берган. Қотиллик жойида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан қурол топилган. Ҳозирча отишма иштирокчилари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Полиция рўй берган воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб боряпти ва қотил қидирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019