Мактаб филиаллари тугатилади

09:51 13 Декабрь 2018 Жамият
1013 0

Архив фото

“Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Маълум қилинишича, қишлоқ ҳудудларидаги мактаб филиаллари алоҳида мактабга айлантирилиши йўлга қўйилмоқда. Бу ишлар доирасида жорий йилнинг ўзида республика бўйлаб 43та мактаб филиали асосий мактабга айлантирилган.

Шунингдек, жорий йилда 68та янги мактаб қурилган. Нодавлат таълим муассасалари сони бир йилда 2 баравар ортиб, 84тага етган.

Қайд этиш керакки, бундай филиаллар одатда узоқ масофадаги асосий мактабга қатнаши муаммо бўлган бошланғич синф ўқитувчилари учун эски бинода бир ёки бир неча хонадан иборат бўлган мактаблардир.

Юлдуз ЎРМОНОВА.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?