Мактаб биноси қурилиши чала-ярим ҳолда ташлаб кетилгани бўйича фуқаролар шикоятига Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси қандай жавоб берди? 

16:17 16 Август 2019 Жамият
113 0

Аввало фуқароларнинг шикояти билан таништирсак.

“ОАВдаги мурожаат матни қуйидагича: “Тошкент вилояти Янгийўл тумани Халқобод қишлоғидан ёзмоқдамиз.  2018 йилда 28-ўрта таълим мактабининг филиали қурила бошлади. Аммо қурилиш ишлари чала ҳолда қолиб кетди. Бу ҳақда президент порталига қадар ёздик. Қуюқ ваъдалар бериб кетишганди, мана, 2019 ўқув йили бошланишига икки ҳафта қоляпти, аммо мутасаддиларнинг парвойи палак. Давлат ажратган маблағ талон-торож қилиндими?”

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси ижтимоий тармоқдаги @sizdantelegram ботига юборилган  “Мактаб биноси қурилиши чала-ярим ҳолда ташлаб кетилди” номли танқидий мурожаатга жавобан қуйидагиларни маълум қилади:

Янгийўл тумани Халқобод МФЙ ҳудудида 3 қаватдан иборат 840 ўринли қурилиши тугалланмай қолган мактаб биноси ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ-2697-сонли қарорига асосан “Инвестиция дастури” доирасида 360 ўринли ўқув бино, спорт зал ва фаоллар зали қуриш белгиланган. 2017 йилнинг март ойида ушбу дастур доирасидаги барча объектлар қайта ўрганилиб,  2017 йил 7 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2873-сонли қарори билан имзоланган “Инвестиция дастури” доирасида Халқабод МФЙ ҳудудида 2 қаватли 360 ўринли мактаб биноси қурилиши учун 1,9 млрд сўм ажратилган. “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ва “SURITO” МЧЖ ўртасида имзоланган шартнома асосида қурилиш ишлари 2017 йил 10 июлда бошланиб, 2018 йил 31 март санасида тугатилиши белгиланган.  Бироқ...

Бироқ бирмунча камчиликлари борлигига қарамай, уларни бартараф этиш шарти билан Янгийўл тумани ҳокими А.Тўхтабаевнинг 2018 йил 30 июндаги 634-сонли қарорига асосан Халқабод МФЙ ҳудудидаги 28-ўрта мактаб фойдаланишга қабул қилинган. Пудратчи ташкилот аниқланган камчиликларни белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабабли Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси техник назоратчиси ва «SURITO» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

2019 йил 24 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Янгийўл тумани судининг қарорига асосан 28-ўрта мактабнинг қурилиш-таъмирлаш ишларида йўл қўйган камчиликлари учун мансабдор шахсларга нисбатан жарима жазоси қўлланилиб, ҳозирги кунда янги ўқув йилига тайёрлаш бўйича аниқланган камчиликлар (биринчи ва иккинчи қаватларнинг пол қисми, бино фасади ва бошқа) юзасидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўқув биноси янги ўқув йили бошлангунга қадар фойдаланишга топширилиши назарда тутилган”. 

Тошкент вилояти 

Халқ таълими бошқармаси

матбуот хизмати


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019