Франция Президенти Москвага ўзи билан футболчиларни олиб келмоқчи

17:08 13 Июль 2018 Спорт
1128 0
Фото: RT

Хабарингиз бор, Россияда футбол бўйича давом этаётган жаҳон чемпионати финалида Франция ва Хорватия терма жамоалари бош соврин учун баҳс олиб боради.

Ана шу баҳсни бевосита стадионда туриб кузатиш учун Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам Москвага келиши кутилмоқда.

Эътиборли жиҳати, Эммануэль Макрон жаҳон чемпионати финалига футболчилар Лоран Косьельни ва Димитри Пайетни ҳам таклиф қилган.

Улар миллий терма жамоанинг аъзолари ҳисобланади. Аммо жароҳат туфайли жаҳон чемпионатига олиб келинмаган. Макрон Косьельни ва Пайетнинг Франция терма жамоаси олдидаги хизматлари юқори баҳолаб, уларга финалга расмий делегация билан бирга бориши юзасидан таклифнома юборган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019