Махсус сиртқи бўлимлар қаерларда ташкил этилади?

10:24 14 Июнь 2018 Жамият
2190 0

Ўзбекистондаги қайси олий таълим муассасаларида махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълумот бериб ўтди.

Президентнинг 2018 йил 4 июндаги қарорига асосан бу йил 22 та олий таълим муассасасида махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилиб, уларга қабул квотаси 11 765 та этиб белгиланди. Уларнинг 11 750 таси тўлов-контракт, 15 таси давлат гранти асосида қабул қилинади.

Хусусан қуйидаги олий таълим муассасаларида кўрсатилган квота бўйича махсус сиртқи бўлимларга талабалар қабул қилинади:

Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали — 100;

Тошкент давлат педагогика университети — 1 120 (Тошкент шаҳар — 810, Термиз филиали — 310);

Андижон давлат университети — 750;

Бухоро давлат университети — 720;

Гулистон давлат университети — 600;

Қарши давлат университети — 690;

Наманган давлат университети — 750;

Самарқанд давлат университети — 750;

Термиз давлат университети — 960 (Термиз шаҳар — 660, Денов филиали — 300);

Фарғона давлат университети — 690;

Урганч давлат университети — 690;

Навоий давлат педагогика институти — 600;

Нукус давлат педагогика институти — 750;

Жиззах давлат педагогика институти — 750;

Қўқон давлат педагогика институти — 750;

Чирчиқ давлат педагогика институти — 690;

Тошкент давлат аграр университети — 25;

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти — 50;

Тошкент ахборот технологиялари университети — 100 (15 таси давлат гранти асосида);

Тошкент темир йўл муҳандислари институти — 90;

Навоий давлат кончилик институти — 90;

Миллий рақс ва хореография олий мактаби — 50.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар