Майкл Фоксни мағлуб этган Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди

16:21 21 Февраль 2019 Спорт
232 0

Хабарингиз бор, 15 февраль куни (16 февраль тонгида) профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда фаолиятидаги 16-жангни ўтказганди. Мазкур баҳсда ҳамюртимизга америкалик Майкл Фокс рақиблик қилган ва 10 раундлик жангда Шоҳжаҳон очколар ҳисобига ғалаба қозонганди.

Бугун боксчимиз юртимизга қайтиб келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вакиллари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали равишда кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Шоҳжаҳон Эргашев бунгача профессионал рингда 16 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал этган. 14 та жангда у рақибларини нокаутга учратган.

Шоҳжаҳон навбатдаги жангини катта эҳтимол билан шу йилнинг 13 апрель куни ўтказади. Бироқ, бу ҳақида ҳали расман эълон қилинмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019