Майк Блумберг президентлик пойгасидан чиқди

14:12 05 Март 2020 Дунё
512 0

Нью-Йорк шаҳрининг собиқ мэри, миллиардер, Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйган Майк Блумберг ушбу пойгадан чиққанини маълум қилди. У бундан буён ўз партиядоши Жой Байден номзодини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди. Бу ҳақда Meduza манбаси хабар берди.

Блумберг мазкур қарорини партия ичидаги сайловлар ўтказилган “супер сешанба” куни эълон қилган.

“Мен Дональд Трамп устидан ғалаба ушбу вазифани бажара оладиган номзод атрофида жипслашишдан бошланишига ишонганман. Кечаги овоз беришлардан сўнг, ушбу номзод — менинг дўстим ва америкалик машҳур инсон Жо Байден эканлиги аён бўлди”, — деди миллиардер.

Президент сайловининг штатлар миқёсидаги биринчи босқичи ҳисобланган праймериз жараёнида Байден 10 штатда ғалаба қозонган бўлса, Блумберг ҳатто бирорта ҳудудда учинчи поғонадан ҳам жой ололмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?