Маҳаллий Кенгаш депутати юздан зиёд иш ўринлари яратди

15:14 04 Февраль 2019 Иқтисодиёт
188 0

​Фото: Ҳакимжон Йўлдошев/"Халқ сўзи"​

Қоровулбозор туманида яшовчи 96 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд фуқарога ҳафтанинг ҳар жума куни нон ва сут маҳсулотлари бепул тарқатилмоқда. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, ёш тадбиркор Фаррух Бекмирзаев ана шундай савоб ишнинг ташаббускори бўлди.

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев/"Халқ сўзи"

 

— Бухоро шаҳрида туғилганман, — дейди у. — Болалигимдан бозорни кўриб ўсдим. Институтда ўқидим. Ишбилармонликнинг йўл-йўриғини ўргандим. Саҳро бағридаги Қоровулбозорга меҳрим тушиб қолди. Кенгликларни ёқтираман. Яйраб ишлайман. Ёрдам сўраб келганлардан кўмагимни аямайман.

Айтмоқчи, Фаррух Бекмирзаев эндигина 32 ёшга кирганига қарамай, “Сифатли сут маҳсулотлари”, “Қоровулбозор Нуробод”, “Қоровулбозор иссиқ нон”, “Голден Платиниум дизайн” каби қатор корхоналар таъсисчисидир. Иш кўзини билган тадбиркор яқинда иссиқхона барпо этди. Майиз ва жийдани хорижга экспорт қилиш билан ҳам шуғулланяпти. Депутатнинг корхоналарида ҳозир юздан зиёд қоровулбозорлик ёшлар меҳнат қилишмоқда.

Истам Иброҳимов (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019