Маҳаллий йўналишларда мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди

14:37 01 Май 2019 Жамият
674 0

Бугундан эътиборан “Uzavtotrans Service” МЧЖ корхонаси маҳаллий 8 та йўналишда мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Булар “Тошкент – Гулистон – Янгиер”, “Тошкент – Самарқанд”, “Тошкент - Навоий – Бухоро”, “Тошкент – Термиз”, “Тошкент – Зомин”, “Тошкент – Гагарин”, “Тошкент – Денов”, “Тошкент – Қоракўл”. Қатновлар ҳар куни “Тошкент” автовокзалидан амалга оширилади. Йўналишларга замонавий “YUTONG” автобуслари қўйилган бўлиб, йўловчилар учун барча қулайликлар мужассам. Кондиционер, иқлим назорати, мультимедиа тизими шулар жумласидан. Корхона томонидан хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, йўналишга чиқаётган ҳар бир автобус техник кўрикдан, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади, автобусларнинг санитар ҳолати мунтазам назорат остида. Қатнов жараёни эса GPS тизими орқали онлайн назорат этиб борилади.
2 май кунидан эътиборан эса “Uzavtotrans Service” МЧЖ корхонаси “Тошкент – Туркистон”, “Тошкент- Олмаота”, “Тошкент- Ушкунур”, “Чирчиқ- Ушкунур” йўналишларида халқаро қатновларни амалга оширишни бошлайди.

“Uzavtotrans Service” МЧЖ корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 3584-сонли қарори ҳамда 2018 йил 5 мартдаги “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3589-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Ҳозирда корхона паркига Хитойда ишлаб чиқарилган 100 дона юмшоқ ўринли “YUTONG” автобуслари сотиб олинди.

Ушбу автобусларда барча замонавий қулайликлар мавжуд бўлиб, улардан фойдаланишда мамлакатимизнинг ички, ташқи туризмни ривожлантириш ҳамда хорижий давлатларга ишлаш учун борувчи юртдошларимиз ва юртимизга ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайлик яратиш ва уларни ўз манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни таъминлаш мақсад қилинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019