Маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа давлат тузилмалари томонидан рақобатга оид қонунчиликни бузиш ҳамон давом этмоқда

11:31 09 Сентябр 2019 Жамият
37 0

Маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа давлат тузилмалари томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунни бузиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда, деб хабар берди Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот ҳизмати. Кимдир хатолардан сабоқ олади, кимдир эса эски йулдан юраверади.

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларида кўп ҳолларда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига чекловчи ҳамда товар молия бозорларида соғлом рақобат муҳитини яратишга тўсқинлик қилувчи омиллар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Бундай ҳолатлар мамлакатнинг барча ҳудудларида турли, хусусан, қурилиш соҳасида кузатилмоқда.

Хусусан, бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилувчи дастурларга мувофиқ давлат объектларини қуриш ва қайта таъмирлаш учун пудрат ташкилотларини аниқлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айнан бирор пудрат ташкилотини тавсия қилиш ва уларга кафолатлар бериш мазмунидаги хатлар юбориш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Ўз навбатида, ушбу ҳаракат Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси, яъни давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда беришини тақиқловчи талабни бузилишига олиб келмоқда.

Мисол учун, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокимлиги тoмонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тегишли органларга пудратчи ташкилотларни аниқ кўрсатган ҳолда 19 та тавсиявий хат юборилган.

Бундай ҳолат Қашқадарё вилоятининг Миришкор ва Нишон туманларида ҳам аниқланган.

Самарқанд вилоятининг 4 та туманида ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, 29 та шунга ўхшаш қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, ҳокимликлар томонидан Булунғур туманида 5 та, Самарқанд туманида 10 та, Тойлоқ туманида 12 та, Ургут туманида 2 та қурилиш ва пудрат ишларини амалга оширишда муайян хўжалик субъектлари учун тавсия ва кафолат характерига эга бўлган хатлар юборилган.

Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан қабул қилинган қарорларни ўрганиш натижалари, бу ерда ҳам вазият яхши эмаслигини кўрсатмоқда.

Фақат 2018 йилнинг ўзида вилоят ҳокимлиги томонидан 29 та рақобатни чеклашга олиб келувчи қарор қабул қилинган, шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида қабул қилинган вилоят ҳокимлиги қарорларида 14 та шундай ҳолатлар аниқланди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги “Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 302-сон қарори талабларига мувофиқ, марказлаштирилган манбалар, давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар хариди фақат танлов савдолари натижалари бўйича амалга оширилади.

Aниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича жорий йилнинг 1 август ҳолатига Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиш тўғрисида 54 та иш қўзғатилиб, мазкур қонун бузилишларини бартараф қилиш бўйича 50 та кўрсатма берилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўтказилган Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси асосида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларни ўрганишда давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019