Маҳалла раислари ўқитилди

12:39 08 Июль 2019 Жамият
245 0

Жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловида Хоразм вилоятидаги 512 та маҳаллага раислар сайлаб олинди. Уларни соҳага оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан яқиндан таништириш, ижтимоий-сиёсий билимлар, раҳбарлик кўникма ва малакаларини ошириш мақсадида ўқув машғулотлари ташкил этилди.

- Машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Урганч ҳудудий филиали, вилоятдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилди, - дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Олтибой Ражабов. - Режага мувофиқ июнь-июль ойларида ўтиши белгиланган ўқувлар вилоятимизнинг 4 та ҳудудида ташкил этилиб, барча ўзини ўзи бошқариш органлари раисларини қамраб олади.

-Маҳалла раиси ўз иш фаолиятини бугунги кун талаби асосида олиб бориши учун доим ўқиб-ўрганиши, жаҳонда юз бераётган сиёсий-иқтисодий жараёнлардан, қонунчиликдаги ўзгаришлар, ахборот коммуникация соҳаси янгиликларидан хабардор бўлиши лозим, -дейди Қўшкўпир туманидаги “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулбаҳор Султонова.- Ўқув машғулотларида ана шу муҳим жиҳатларга эътибор қаратилгани ҳамда таълим жараёнига юқори малакали мутахассислар жалб қилингани аҳамиятлидир.

Ўқув жараёнида фуқаролар йиғинлари раисларининг раҳбарлик маҳорати ва муомала маданияти, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами ва кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлашда маҳалланинг ваколатлари, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбиясида самарадорликка эришиш, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш ва бошқа қатор вазифалар юзасидан маърузалар тингланиб, қизғин фикр алмашилди. Малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019