Маҳалла раиси эҳтиёжманд фуқаролардан 28,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги фош этилди

11:49 21 Август 2020 Жамият
552 0

Маҳалла раиси икки нафар эҳтиёжманд фуқаролардан 28,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги «А» номли МФЙ раиси Д.Х. томонидан яшаш учун уй-жойи бўлмаган ҳамда эҳтиёжманд оила тоифасига киритилган икки нафар фуқарога хонадон сотиб олиш учун бюджетдан ажратилган маблағлардан 28,5 млн сўмини уй-жойни таъмирлаб беришга ваъда қилган ҳолда фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Терговга қадар текширув давомида маҳалла раиси Д.Х. қилган ишидан пушаймонлик билдириб, етказилган зарарнинг 19 млн сўмини ўз ихтиёри билан қайтарганлиги процессуал расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?