МАГАТЭ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

14:52 19 Август 2019 Жамият
82 0

Жорий йилнинг 19 август куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Унга ушбу ташкилот бош директори ўринбосари – Ядро энергетикаси департаменти раҳбари Михаил Чудаков бошчилик қиляпти. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Ўзбекистоннинг Венадаги элчихонасининг маълум қилишича, делегация ташрифи дастуридан Энергетика вазирлиги, Фанлар академияси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, “Ўзатом” агентлиги раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш жой олган.

Михаил Чудаков  МИФИ) Миллий ядро тадқиқот институти Тошкент филиали ўқитувчилари ва талабалари билан учрашиб, дунёда атом энергиясининг замонавий тараққиёти мавзусида маъруза ўқийди, шунингдек, Самарқанд давлат университети ва Ўзбекистон атом технологиялари ахборот марказига ҳам боради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019