Маданият муассасаларида электрон чипталар жорий этилади

11:02 27 Август 2018 Жамият
107 0

Давлатимиз раҳбари томонидан «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб ёзади «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қарорга мувофиқ, Музейлар реновация дастури эксперимент сифатида амалга оширилади.

Дастур қуйидагларни назарда тутади:

ўзини ўзи таъминлаш принципига асосланган музейларни молиялаштириш модельини жорий этиш;

«смарт»-технологияларни (ахборот дўкончалари, 3Д визуализация ва голограмма, ҚР-кодлар, чет тилларидаги электрон гидлар ва ҳоказоларни) жорий этиш;

Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда музей экспонатларининг рақамли шаклларини яратиш орқали музей экспонатларини кўриш имконини берадиган инфратузилмани яратиш;

музейларнинг ижтимоий маконга тўлиқ интеграциялашувини таъминлаш;

музейларда имкониятлари чекланган шахслар, кекса ёшдаги ташриф буюрувчилар, мактабгача ёшдаги болалар ва уларга ҳамроҳлик қилаётган шахсларга хизмат кўрсатиш ва қулайлик яратишнинг инклюзив услубларидан кенг фойдаланиш;

музейларда академик тадқиқотларни ривожлантириш.

Реновация дастури Ўзбекистон амалий санъат музейида (Тошкент шаҳри), И.Савиский номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида (Нукус шаҳри) ва Ойбекнинг уй-музейида (Тошкент шаҳри) амалга оширилади.

2018–2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш «йўл харитаси» тасдиқланди.

«Метсенатлик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисида»ги Қонун ишлаб чиқилади. Унда жумладан, маданият ва санъат муассасаларига ёрдам кўрсатувчи метсенатлар ва ҳомийларга солиқ имтиёзлари (чегирмалар) тақдим этиш назарда тутилади.

Маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда Чипта операцияларининг ягона электрон тизими жорий этилади.

Чипта операцияларининг ягона электрон тизимига уланган республика маданият ва санъат муассасалари томонидан чипталарни сотиш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш автоматик тизимларидан мажбурий фойдаланилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар