“Лукойл” Қорақалпоғистондаги улкан ҳудудни ўрганади

15:49 12 Март 2019 Жамият
578 0

Иллюстратив фото

Россиянинг “Лукойл” компанияси Ўзбекистонда янги углеводород конларини очишга умид билдирмоқда. Компания мамлакат шимоли-ғарбий ҳудудини ўрганиш бўйича битим имзолаган. Бу ҳақда “Лукойл” президенти Вагит Алекперов маълумотига асосланиб ТАСС хабар берди.

“Компания (вакилларининг Ўзбекистонга) охирги сафари чоғида Қорақалпоғистоннинг улкан ҳудудини ўрганиш бўйича битим имзолаган эди. Бу Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбидир. Биз келгусида жадал тараққиётга эга бўлиш учун ушбу ҳудудда янги топилмалар қила оламиз деб умид қиламиз”, - деди Алекперов.

“Лукойл” гуруҳи томонидан 2018 йилда 33,5 млрд. метр куб газ қазиб чиқарилди. Бу 2017 йилдагига нисбатан 16 фоиз кўпдир. Хусусан, 2018 йилнинг тўртинчи чорагида мазкур кўрсаткич 8,9 млрд. метр кубни ташкил этди ва 2017 йилнинг шу давридагига нисбатан 5 фоиз ўсишга эришилди.

Ўзбекистондаги лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши компаниянинг ушбу муваффақиятларида асосий омилга айланди. Қандим ва Гиссар лойиҳалари бўйича газ қазиб чиқариш учун янги қувватларнинг ишга туширилиши шарофати билан 2018 йилда 13,4 млрд. метр куб(гуруҳ улушида)лик натижага эришилди. Бу 2017 йилдагига нисбатан 67 фоиз кўпдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?