“Лукойл” нефть компанияси Тошкентда концерт дастури ташкил этди

15:57 18 Апрель 2018 Маданият
933 0
Фото: Ҳаким Йўлдошев "Халқ сўзи".

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида П. Чайковский номидаги катта синфоник оркестрининг концерти бўлиб ўтди.

Россиянинг “Лукойл” нефт компанияси томонидан ташкил этилган тадбирда санъат ихлосмандлари Ж. Вердининг “Травиата”, Ж. Россинининг “Севильялик сартарош”, Чайковскийнинг “Иоланта”, М. Глинкининг “Руслан ва Людмила”, Ж. Бизенинг “Марварид изловчилар” ва бошқа дурдона асарлардан баҳраманд бўлдилар.

Мусиқий асарлар ижросига таниқли дирижёр Владимир Федосеев раҳбарлик қилди.

Дилшод КАРИМОВ.


 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019