Лукашенко Қозоғистонга ташриф буюради

17:16 21 Октябр 2019 Дунё
614 0

Беларусь президенти Александр Лукашенко 24-25 октябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Белта манбаси хабар берди.

Икки давлат раҳбари Нур-Султонда музокаралар ўтказишади. Уларда ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, нефть-кимё комплекси ва юқори технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.

Томонлар, шунингдек, интеграциявий бирлашмалар ва халқаро майдондаги муносабатлар, халқаро кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қилишади.

Шу кунларда Нур-Султонда икки давлат ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум ҳам ташкил этилади. Айни чоғда Қозоғистон пойтахтида Беларусь элчихонасининг янги биноси очилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?