Лука Модрич «Реал Мадрид»га Роналдунинг характери етишмаяпти

00:21 16 Июнь 2020 Спорт
350 0

Фото: Спортфакт

Испаниянинг «Реал Мадрид» клубининг хорватиялик яримҳимоячиси Лука Модрич Мадрид жамоасига португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду етишмаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда "Goal" нашри ёзмоқда.

«Роналду — футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири. «Реал Мадрид»га ҳозир унинг голлари ва характери етишмаяпти. Криштиану доим ғалаба қозонишни истар эди. Бу бизга туртки берарди ва яна курашишга чорларди», дейди хорватиялик футболчи.

Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача Испания жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва кейин Италиянинг «Ювентус» клубига ўтиб кетган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?