“Локомотив” “Пахтакор” футболчисини ўз сафига қўшиб олди

16:09 04 Январь 2019 Спорт
583 0

Фото: «Локомотив» матбуот хизмати

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров 2018 йилги Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони “Локомотив” футбол клуби келишувга эришди. Бу ҳақда “темирйўлчилар“ расмий сайти хабар берди.

Ҳозирча Искандеровнинг шартнома шартлари бўйича маълумот берилмаган. Унинг 2019 йилги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси, Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон Кубогида “темирйўлчилар” шарафини ҳимоя қилиш маълум холос.

Жамшид Искандеров 2011 йилда “Динамо” (Самарқанд) (2 ўйин) 2012-2018 йилларда эса “Пахтакор” шарафини (156 ўйин, 20 гол) ҳимоя қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019