«Ливерпуль» яна бир трансфер рекордини янгилади

10:06 20 Июль 2018 Спорт
520 0
Фото: Twitter / Ливерпуль 

Англиянинг «Ливерпуль» футбол клуби бразилиялик дарвозабон Алиссон трансферини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинган.

Мерсисайд клуби 25 ёшли «Рома» футболчисини рекорд миқдордаги суммага сотиб олди. Алиссон «Ливерпуль» билан узоқ муддатлик шартнома имзолади.

Рим клуби трансфернинг расмий шартлари билан ўртоқлашди. Унга кўра, «Рома» дастлаб футболчи учун 62,5 миллион евро олади. Кейинчалик «Ливерпуль» бонусилар билан жами 10 миллион евро тўлайди. Натижада Алиссоннинг умумий трансфери 72,5 миллион еврога тушади.

Бунинг натижасида эса Алиссон дунёнинг энг қиммат дарвозабони сифатида рекорд ўрнатди.

Олдинги рекорд Жанлуиджи Буффонга тегишли эди. «Ювентус» 2001 йилда уни «Парма» салкам 52 миллион евро эвазига харид қилганди.

Эслатиб ўтамиз, қишки трансферлар вақтида «Ливерпуль» салкам 90 миллион еврога Виргил ван Дейкни сотиб олиб, энг қиммат ҳимоячи трансфер рекордини янгилаганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар