«Ливерпул» «Наполи» ҳимоячиси учун 60 миллион евро таклиф қилди

18:19 22 Июнь 2020 Спорт
308 0

Англиянинг «Ливерпул» Италиянинг «Наполи» ҳимоячиси Калида Кулибалини сотиб олиш ниятида, дея хабар бермоқда "Corriere dello Sport".

Инглиз клуби футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилган, аммо Италия жамоаси сенегаллик футболчи трансфери учун 100 миллион евро сўрамоқда, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, «Наполи» коронавирус пандемияси туфайли бутун дунёда футболчиларнинг нархлари пасайгани туфайли имтиёз бериш ниятида эмас.

Ушбу мавсум бошида «Наполи» таркибида Кулибали барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушган. Клуб билан унинг амалдаги шартномаси 2023 йил 30 июнда ниҳояси етиши керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?