Лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

10:15 25 Август 2020 Иқтисодиёт
304 0

«Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фармонга мувофиқ, ваколатли органлар томонидан қуйидаги ҳаракатларнинг амалга оширилиши тақиқланади:

— лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш;

— лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш;

— лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш.

— 2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

— 2021 йил 1 январга қадар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган «Лицензия» ахборот тизими ишлаб чиқилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:

— лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда «Лицензия» ахборот тизими орқали амалга оширилади;

— лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топганда ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

— лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?