Lacetti учун «шапка» олмоқчи бўлган автосалон ходимлари ушланди

09:55 22 Май 2018 Жамият
492 0
Иллюстратив фото

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан 2018 йил 19 май куни тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий сайти хабар тарқатди.

 

Қайд қилинишича, тадбирда Чилонзор туманида жойлашган «Avtotexxizmat» МЧЖ ходимлари К. ва Б. “Lacetti” русумли автомашина сотиб олиш учун автомашинага шартнома олиб бериш эвазига фуқаро В.А.дан 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Манбада қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан «Avtotexxizmat» МЧЖ ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар