Ла-Лига доирасидаги дерби АҚШда ўтказиладими?

16:15 25 Август 2018 Спорт
179 0
Фото: AS

Футбол бўйича Испания примьероси доирасидаги “Жирона” – “Барселона” учрашуви АҚШда ўтказилиши мумкин. Агар шундай бўлса, бу бошқа давлат ҳудудида ўтказилган Испания ички чемпионатидаги илк ўйинга айланади. Бу ҳақида AS манбаси Cadena SER радиостанцияси маълумотига таяниб хабар берди.

Гап шундаки, Ла-Лига раҳбари Хавьер Тебас “Жирона” мутасаддиларига ўз уй учрашувини Шимолий Америкада ўтказиш таклифини берган ҳамда яқин кунлар ичида жавобини кутишини билдирган.

Тақвим бўйича “Жирона” – “Барселона” баҳси 2019 йилнинг 27 январь кунига белгиланган 21-тур доирасида бўлиб ўтади.

Бундан олдин Испания футболчилар уюшмаси президенти Давид Агансо ўйинчилар қатор матчларни Шимолий Америкада ташкил этилишига мутлақо қаршилик билдирганини маълум қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар