Кёко Накаяма: “Япония ҳукумати ва тадбиркорлари мамлакатингизда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳоламоқда”

10:06 23 Октябр 2019 Жамият
291 0

Архив фото

Халқаро ҳамкорлик

Япония ҳукумати таклифига биноан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Япониянинг янги Императори Нарухитонинг тахтга ўтириши муносабати билан тантанали тадбирда иштирок этмоқда.

Кеча Император Нарухито расман тахтга ўтирди. Маросим Токиода ўтказилди.

Тантанали тадбирда 180 та мамлакатнинг давлат раҳбарлари ва вакилларидан иборат 400 киши, шунингдек, Япония Бош вазири, мамлакат парламенти иккала палатаси раҳбарлари иштирок этди.

Сенат Раиси Т. Норбоева ташриф доирасида Япониянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси, “Дўстлик” ордени соҳиби Кёко Накаяма билан учрашди.

Унда Япония ҳукумати ва тадбиркорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида олиб борилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотларга юқори баҳо бериши таъкидланди.

Томонлар мамлакатларимиз ўртасида парламентлараро ҳамкорлик кенгайиб бораётгани, жумладан, икки мамлакат парламентлари аъзолари ўртасида ўзаро ташрифлар сони кўпайганидан мамнунлигини билдирди.

Маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан ҳам фикр алмашилди. Биргаликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, модалар, концертлар, кўргазмалар ташкил этиш имкониятлари муҳокама этилди. 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида қўшма тадбирлар ўтказиш масалаларини ишлаб чиқиш ҳақида келишувга эришилди.

Шунингдек, Сенат Раиси Япония ташқи ишлар вазирининг махсус ёрдамчиси Ичиро Кавабата билан учрашди.

Унда мартабали меҳмонга юртимизда парламент фаолияти такомиллаштирилиши, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан парламент назорати кучайиб бориши, қонун ижодкорлиги иши тобора яхшиланиб бораётгани ҳақида қисқача ахборот берилди.

Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати материаллари асосида

М. Каримова тайёрлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019