Кузда коронавирус пандемияси кучайиши мумкин. У қанчалик хавфли бўлади?

18:22 10 Август 2020 Дунё
790 0

Архив сурат

Кузда коронавирус пандемияси кучайиши мумкин. Бу ҳақда Пастер номидаги Санкт-Петербург Эпидемиология ва Микробиология илмий-тадқиқот институти директори, Россия фанлар академияси академиги Арег Тотолян айтиб ўтди.

«Бунга психологик жиҳатдан тайёр бўлишимиз керак», дейди академик.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, аввалроқ Covid-19га чалинган одамлар яна коронавирусни юқтирадиган бўлса, бу сафар уларда карантинга қатъий риоя қилганларга нисбатан касалликнинг енгилроқ кечиш эҳтимоли бор экан.

“Аммо ҳозирча мавсумий инфекцияларнинг Covid-19 билан қандай бирлашиши тўғрисидаги қарашга илмий асосланган жавоб беришга тайёр эмасмиз”, дея қўшимча қилмоқда Тотолян.

Унинг таъкидлашича, касалликнинг кечиши янада жиддий ёки аксинча бўлиши, яъни «оддий коронавирус»га қарши антитаначалар «ўзаро ҳимоя»ни таъминлаши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?