​Кутубхонадан 8 миллион долларлик ноёб китоблар ўғирлангани аниқланди

13:09 28 Июль 2018 Дунё
519 0
Иллюстратив фото

АҚШнинг Пенсильвания штатидаги кутубхона архивчиси 20 йил давомида умумий қиймати 8 миллион долларлик ноёб китобларни ўғирлагани маълум бўлди. 

Бу ҳақда New York Post манбаси хабар берди. Кутубхона бу ишни ноёб китоб савдогари билан тил бириктирган ҳолда амалга оширган. Улар китоблар, иллюстрациялар ва фотосуратларни ўғирлаганликда айбланмоқда. Ўмариб кетилган нашрлар ичида Исаак Ньютоннинг “Табиий фалсафанинг математик ибтидоси” номли илмий иши ҳам бор. Унинг нархи 900 минг долларга тенг.

Жиноятчилар ўғирланган нарсаларни бошқа коллекционерларга сотган. Баъзан улар махсус пичоқдан китоблардаги қимматбаҳо хариталар ва тасвирларни кесиб олишда ҳам фойдаланишган. Экспертларнинг қайд этишича, ўтган йигирма йил ичида кутубхонадан 300 дан ортиқ ноёб нашрлар йўқолган. Аудит ўтказилиши жараёнида ана шу қинғирликларнинг миси чиқди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар