Куннинг энг муҳим воқеаси: Шимолий ва Жанубий Корея умумий мақсадини белгилаб олди (Фото)

17:59 27 Апрель 2018 Дунё
677 0
Фото: CNN

Бугун, 27 апрель. Ниҳоят Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари ҳарбий кучлардан холи ҳудуд — Пханмунжом чегара қисмида учрашди. 

Фото: CNN

Икки давлат раҳбарлари иштирокидаги саммитнинг биринчи қисмида Корея ярим оролини ядроқуролдан ҳоли ҳудудга айлантириш масаласи диққат-эътиборда бўлди. Муҳокама жараёнида Ким Чен Ин ўзаро қарама-қаршиликка чек қўйишга чақириб, узоқ кутилган яхши қўшничилик муносабатларига фурсат келганини таъкидлади. 

Фото: CNN

Мун Чже Ин эса икки давлат ўртасидаги мустаҳкам алоқаларнинг ўрнатилишига тилак билдириб,  Жануб ва Шимол ўртасида темир йўл қатновини йўлга қўйишни таклиф этди.

Фото: CNN

Олий даражадаги музокаранинг иккинчи қисмида икки давлат раҳбарлари томонидан саммит якунлари бўйича қўшма баёнот имзолади.
Ўзаро тинчлик, Корея ярим оролини бирлаштириш ва тараққий эттиришга бағишланган Пханмунжом декларациясига кўра, Корея ярим оролини ядроқуролдан ҳоли ҳудудга айлантириш икки давлатнинг умумий мақсади саналади. 

Фото: CNN

Шунингдек, Корея ярим оролида энди ҳеч қачон уруш бўлмайди. Жануб ва Шимол бир-бирига ҳар қандай душманона ҳаракатни тўхтатади. Иккала томон олий ва бошқа даражадаги фаол музокараларга доим киришади. Жанубий ва Шимолий Корея темир йўллари бирлаштирилади.

Фото: CNN

Бундан ташқари саммит якунида томонлар 1950-1953 йиллардаги Корея уруши оқибатида бир-биридан ажралган қон-қариндошлар учрашувини ташкил этишга келишиб олди. Кесон чегаролди ҳудудида шу каби гуманитар масалаларни ҳал қилишга мўлжалланган пункт биргаликда барпо этилади.

Фото: CNN


 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар