Кунига бир дона олма истеъмол қилсангиз...

12:00 21 Апрель 2018 Lifestyle
864 0

Инглизларда бир гап бор: “An apple a day keeps the doctor away” (Кунига бир дона олма истеъмол қилсанг, докторга эҳтиёжинг бўлмайди). Бу гап бежизга айтилмаган.

Раш (АҚШ) университети бир гуруҳ тадқиқотчиларининг таъкидлашича, олма ва барра кўкатлар мияни когнитив бузилишлардан сақлайди. Бу ерда гап ёш ўтиб бориши билан хотира сусайиши, ишчанлик қобилиятининг пасайиши хусусида бормоқда. 1997 йилда Чикагода бошланган “Memory and Aging Project” лойиҳаси доирасида 960 нафар  кекса ёш қамраб олинган. 

2004 йилдан 2013 йилгача бўлган муддат мобайнида уларда миянинг когнитив хусусияти қай даражада эканлигини аниқлашга имкон берувчи синовлар ўтказилди. Қолаверса респондентлардан турли сўровномалар ҳам олинди. Натижалар шуни кўрсатдики, ҳаёти давомида кўпроқ барра кўкатлар истеъмол қилган кўнгиллилар мия фаолияти билан боғлиқ тестларни муваффақиятли топширишган. Сўралувчиларнинг ўртача ёши 81 ёшни ташкил қилишини ҳисобга олсак, ёш ўтиб бориши билан ёши катта одамларнинг умри давомида кўп кўкат истеъмол қилган кесалар миясининг когнитив хусусиятлари яхшироқ эканлигига амин бўлиш мумкин. Шу сабабли бўлса керак тадқиқотчи Марта Клер Моррис қаришга қарши “профилактика” сифатида айнан кўкатларни кўп истеъмол қилиш зарурлигини таъкидлайди. 

Унинг айтишича, ҳеч бўлмаганда бир портсия кўкат истеъмол қиладиган одамларнинг ёши бундай неъматларни кам истеъмол қиладиганларга нисбатан 11 ёшга навқиронроқ бўлади.

Аввалроқ спорт билан шуғулланишдан олдинроқ лавлаги шарбати истеъмол қилиш мияни “ёшартириши” аниқланган эди. Бундан ташқари миянинг қаришини ултратовуш ёрдамида секинлатиш мумкинлиги исботланган. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар