Кумушларни яширинча олиб ўтишга уриниш наф бермади

16:27 16 Август 2019 Жамият
307 0

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Малик” чегара пункти ходимлари томонидан заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахс ўз вақтида тўхтатиб қолинди, деб хабар берди ДБҚ матбуот хизмати.

Хорижий давлат фуқароси М.Р. қўшни мамлакатдан кириб келар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда ва холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада ушбу шахснинг юклари орасида декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 43,2 миллион сўмлик оғирлиги 1440,7 граммни ташкил қилувчи кумушдан ясалган заргарлик буюмлари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?