Кумушконда туристик қишлоқ доирасидаги илк меҳмонхона очилди. Унга 30 млрд. сўм сарфланди.

11:31 16 Декабрь 2019 Welcome to uzbekistan
549 0

Тошкент вилояти Паркент туманидаги Кумушкон ҳудудида туристик қишлоқ яратиш бўйича лойиҳа доирасидаги илк меҳмонхона очилди. Бу ҳақда Oʻzbekiston 24 телеканалида хабар қилинди.

Ушбу мажмуа ўз ичига меҳмонхона, 50 та меҳмонлар учун мўлжалланган ва 20 та турар жой, ҳунармандлар, рассомлар ва агрономлар қишлоқларини олган. 75 ўринли меҳмонхонани қуриш учун 30 млрд. сўм сарфланди. Шундан 1,5 млн. доллари хориж инвестициясидир. Меҳмонхона томида бассейн(сузиш ҳавзаси) ҳам бор.

Маълумот учун, юртимизда туристик қишлоқлар яратиш жараёнига шу йил ёзида старт берилган эди. Ўшанда лойиҳада 50 та меҳмон уйи, 20 хонали этномаданий комплекс, 20 хонали миллий ошхона мажмуаси, 10 хонали рассомлар уйи ва агротуризм учун 20 хонали мажмуа яратиш назарда тутилаётгани хабар қилинганди.

Шунингдек, меҳмонхона, кутубхона, ёшлар ижод маркази, спорт ва маданий ҳордиқ чиқариш майдонлари, ўтовли оромгоҳлар, 7 та курорт зонаси, туристлар учун ахборот марказлари, ҳунармандларнинг сувенирлар дўконлари, сунъий шаршаралар ва бошқа объектлар қурилиши ҳам кўзда тутилган.

Умуман олганда, юртимизда ушбу соҳада 450 кишини иш билан таъминлаш, мазкур йўналишдаги сайёҳлар оқимини йилига 250 минг нафарга, туристик хизматлар ҳажмини эса 50 млрд. сўмга етказиш кутиляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?