Кумушхон Файзуллаева — жаҳон чемпионатининг энг яхши атлети, қизларимиз дунёда етакчи

13:26 16 Март 2019 Спорт
202 0

Лас-Вегасда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати якунланди.

Тантанали ёпилиш маросимида мусобақанинг энг яхши қиз ва йигит иштирокчилари тақдирланди. Қизлар ўртасида -64 кг вазн тоифасида иккита жаҳон рекордини ўрнатган ва учта олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик Кумушхон Файзуллаева турнирнинг энг яхши атлети деб топилди.

Ҳамюртимизга махсус совринни Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Тамаш Аян топширди.

АҚШдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистондан етти спортчи қатнашди ва уларнинг олти нафари шоҳсупага кўтарилди.

Қизлар ўртасида баҳсларда ўзбекистонликлар энг яхши кўрсаткичга эга бўлишгани қайд этилди. Терма жамоамиздан тўрт атлет супачага кўтарилди. Нигора Абдуллаева ҳамда Кумушхон Файзуллаева учтадан олтин медални қўлга киритган бўлса, Турсуной Жабборова битта олтин ва иккита кумуш медаль билан мукофотланди.

Жами 7та олтин ва 2та кумуш медалга сазовор бўлган ўзбек қизлари умумжамоа ҳисобида энг юксак самарадорликка эришгани таҳсинга лойиқ. Кучли учликдан Туркия (7 олтин ва 4 бронза) ҳамда Мексика (3 олтин, 5 кумуш ва 3 бронза) жой олишди.

Лас-Вегасдаги чемпионатда қизлар турниридаги мукофотлар 17 мамлакат вакилаларига насиб этди. 9 мамлакат қизлари олтин медаль эгасига айланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019