Кумушхон Файзуллаева оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлган биринчи ўзбекистонлик аёл спортчи бўлди

18:43 10 Июль 2018 Спорт
814 0
Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

Шу кунларда пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бир неча дақиқа олдин қизлар ўртасида 63 кг.гача вазн тоифасидаги баҳслар якунланди.

Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Кумушхон Файзуллаева бир йўла учта медалга эга чиқди. Ҳамюртимиз даст кўтаришда 94 кг. тош кўтарди ва бронза медалини қўлга киритди. Силтаб кўтаришда эса 120 кг. оғирликни ўзига бўйсундира олган Кумушхон олтин медаль соҳибасига айланди. Умумий ҳисобда 214 кг. натижа кўрсата олган спортчиимиз иккикураш якунларига кўра ҳам пешқадамга айланиб, жаҳон чемпиони бўлди.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал мусобақада йигитлар ўртасида -62 кг. вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев ҳар уччала йўналишда (даст кўтариш, силтаб кўтариш ва умумий натижа) олтин медалга сазовор бўлиб, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигига эришганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019