Кучли журналист қандай бўлиши керак?

23:42 24 Январь 2019 Жамият
1078 0

Иллюстратив фото

Миллий матбуот марказида “Касбий тажриба: ижод машаққати ва завқи“ мавзуида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Ёш журналистлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда таниқли журналистлар, соҳа вакиллари ҳамда талаба-ёшлар, шунингдек, меҳмон сифатида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналистлар — “Ўзбекистон овози“ газетаси бош муҳаррири Сафар Остонов ва “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош муҳаррири Аҳрор Аҳмедов қатнашди.

Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳаким жонкуяр журналистларнинг машаққатли касб йўллари ҳақида гапириб ўтди. Шу йил 70 ёшга тўладиган Сафар Остонов ҳамда 60 ёшни қаршилаётган Аҳрор Аҳмедовга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалар топширилди.

— Жамият камчиликларига бефарқ қараган ёки ютуқларга эътиборсиз бўлган инсондан журналист чиқмайди — деди Сафар Остонов ёш журналистларга. — Кучли журналист бўлиш учун инсонда истеъдод, касб машаққатларига нисбатан матонат ва албатта, ихтисослашув бўлиши керак.

Йиғилиш сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Ситора Йўлчиева, ЎзЖОКУ талабаси.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019