Кучли совуқ туфайли мактаб ва коллежларда дарслар бекор қилинди

09:50 26 Декабрь 2018 Дунё
526 0

Фото: Tengrinews.kz

Остона ва Қарағандада кучли совуқ туфайли мактаблардаги машғулотлар бекор қилинган. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.

“Об-ҳавони кескин ёмонлашгани туфайли 26 декабрь куни 0-9 синфлар учун дарслар бекор қилинди”, дейилади Остона таълим бошқармаси хабарида.

alau.kzʼнинг хабар беришича, совуқ ҳаво ҳарорати туфайли Қустанай туманида ҳам 0-5 синфлар учун машғулотлар бекор қилинган. Бу ерда бугун 25 даража совуқ бўлиб, эсаётган шамолнинг тезлиги сониясига 1-3 метрни ташкил этмоқда.

Булардан ташқари, Қарағандада 0-4, Темиртауда 0-11, Балхашда 0-11 синфлар ва биринчи курс талабалари учун, шунингдек, Шарқий-Қозоғистон вилоятида 1-11 синфлар ва коллежларнинг 1-2 курслари ўқувчилари учун машғулотлар бекор қилинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019