Криштиану Роналду коронавирусга чалинди 

19:30 13 Октябр 2020 Спорт
353 0

Дунё футбол юлдузларидан бири, Португалия терма жамоаси ва Туриннинг «Ювентус» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирус инфекциясини юқтириб олгани маълум бўлди. 35 ёшли футболчи душанба куни топширган тести мусбат натижа берган. Бу ҳақда Португалия футбол федерацияси сайтида хабар берилди.

У Миллатлар лигаси мусобақаси доирасидаги Швецияга қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади.

Қайд этилишича, Роналдуда касаллик симптомсиз ўтяпти ва у ўзини яхши ҳис қилмоқда. У изоляцияга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?