Криминал активларни қидириб топиш, аниқлаш ва қайтаришни самарали амалга оширишнинг имкониятлари ва йўллари

11:46 30 Август 2018 Жамият
254 0

Яқинда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Молиявий мониторинг ўқув-методологик халқаро маркази (ММЎМХМ, Россия) билан ҳамкорликда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасига жалб қилинган шахсларнинг малакасини ошириш бўйича ЕОГ билан ҳамкорлик доирасида, видеоконференцалоқа усулида “Криминал активларни қидириб топиш, аниқлаш ва қайтаришни самарали амалга оширишнинг имкониятлари ва йўллари” мавзусида семинар ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Семинарда ММЎМХМ, Козоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Беларусия ва Арманистон молиявий разведкаси тузилмалари вакиллари, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасига жалб қилинган Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этдилар.

Семинар иштирокчилари терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича тажриба алмашдилар, шунингдек мавжуд муаммолар, уларнинг ечимини топиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар