Кредитга “Спарк” олиб бераман деб алдаган шахс ушланди

14:53 18 Август 2019 Жамият
401 0

2019 йил 16 август куни Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига қарашли 4-сон ИИБ тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил март ойида Юнусобод тумани 10-даҳада яшовчи 41 ёшли Б.С., қариндоши, 64 ёшли М.Ю. исмли аёлнинг уйида унга имтиёзли кредит асосида фоизсиз “Спарк” русумли автомашина олиб беришини ваъда қилиб, 22 млн. сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган. Б.С. ушланган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?