Кредит учун 30 минг доллар пул олаётган шахс ушланди

14:26 04 Ноябрь 2019 Жамият
95 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан “L.M.S” МЧЖ раҳбари С.А.нинг мурожаатига асосан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда, “F.R” МЧЖ раҳбари Д.И. фуқаро С.А.нинг ишончига кириб, унга АТБ “Ипотекабанк”нинг ҳудудий филиалларидан бирининг мансабдор шахсларини моддий манфаатдор қилиш орқали 1,3 млн. евро миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам беришни ваъда қилиб, ушбу хизмати эвазига ундан 30 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.И. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019