Кредит олиш муаммоси ҳал этилди

14:23 19 Июль 2019 Иқтисодиёт
338 0

Тадбиркорликни бошлаш ёки ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида кўпчилик юртдошларимиз тижорат банкларидан кредит олишади.

Буни қарангки, барча ҳужжатларни тайёрлаб топширгандан сўнг ҳам банк эшиги остонасида сарсон бўладиганлар кўп учрайди. Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи Бобур Бекмуродов ҳам тижорат банкидан икки йил муддатга олиши керак бўлган кредит маблағини ололмаётганидан шикоят қилиб, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига мурожаат қилади.

Федерация ходимлари жараённи ўрганиб, истеъмолчининг кредит маблағини олиш муддати анча ўтиб кетганлигини аниқлашди. Шундан сўнг тижорат банки кредит бўлимига ҳолат тушунтирилиб, Бобур Бекмуродовга 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм миқдордаги кредит олиб берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019